бирга ишлаши дуруст эмас. Шартлашилган тақдирда ҳам бу иш мумкин бўлмайди. Чунки у ширкатникига айланган молни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмас. Мол эгасининг ширкатни бошқаришга ҳам ҳаққи йўқ. Тасарруф қиладиган ҳам, ишлайдиган ҳам, молни ушлаб турадиган ҳам музорабачидир. Негаки ширкат битими музорабачининг тани, мол эгасининг эса моли устига қурилгандир. Мол эгасининг тани бунга аралашолмайди. Чунки битим унинг устига қурилмаган. У гўё ширкатдан четдаги одамдек туради. Ҳеч қандай тасарруфга эга бўлмайди. Ўз навбатида музорабачи мол эгасининг рухсати билангина тасарруф қилади. Унга қарши чиқиши мумкин эмас. Масалан, мол эгасининг фақат жун билан тижорат қилишга рухсат беришга ёки товарни денгиз орқали олиб ўтишни тақиқлашга ҳаққи бор. Лекин бунинг маъноси ширкатни у бошқаради, дегани эмас. Музорабачи мол эгасининг изнидан чиқмаслиги керак, дегани, холос. Ширкатдаги тасарруф фақат музорабачиникидир, мол эгасига бу борада ҳеч қандай ваколат берилмайди.
8-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|